Янгиликлар / Аёллар футболи

Аёллар футболи. ЎзПФЛ Кубоги: “Бухоро-W” – “АГМК-W 2” 1:0

13.11.2019 23:21 | Аёллар футболи

Бугун, 13 ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида аёллар ўртасида ЎзПФЛ Кубогининг 5-7-ўринлар учун баҳслари якунига етди.  Охирга ўйин “Бухоро-W” ва “АГМК-W2” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.  Учрашувнинг 46-дақиқасида Зебинисо Ғаниева томонидан киритилган ягона гол бухороликларнинг ғалабасини таъминлади.  Шундай қилиб, “Сурхон-W” жамоаси 5-ўринни, “Бухоро-W” жамоаси 6-ўринни ва “АГМК-W2” жамоаси 7-ўринни эгаллади.

Эртага мусобақанинг бош соврини учун курашлар давом эттирилади. Унда “Андижанка”, “Навбаҳор” ва “Динамо-W” жамоалари иштирок этади. “Шўртан-Lady” клуби иқтисодий муаммолар туфайли мусобақага етиб кела олмаслигини маълум қилди.  Эртага “Андижанка” ва “Навбаҳор-W” жамоалари ўзаро куч синашишади. Мағлуб бўлган жамоа 15 ноябрь куни “Динамо-W” жамоасига қарши майдонга тушади.

Аёллар футболи бўйича ЎзПФЛ Лига кубоги

13 ноябрь, чоршанба

БУХОРО-W– “АГМК-W2” 1:0

Олмалиқ. ОКМК спорт мажумаси. 15 томошабин

Ҳакамлар: Кристина Борисова, Александра Кончикова, Дарья Снеткова

Назоратчи: Н. Рўзимов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: Зебинисо Ғаниева, 46 (1:0)

 

Огоҳлантириш: Соҳиба Сеитмирова, 46 – йўқ.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6