Янгиликлар / Суперлига

Мухсин Муҳаммадиев: Ҳозирча ишларимиз ўхшамаяпти

15.03.2020 20:14 | Суперлига

Coca-Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Мухсин Муҳаммадиев учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи бўлимни бутунлай ёмон ўтказдик. Бу мен учун ҳам топишмоқ. Пенальти бор эди. Шундан сўнг ўйин синди. Кейин эса керак бўлмаган голни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда йигитлар ҳаракат қилишди, кўплаб вазиятлар яратишди. Ҳозирча ишларимиз ўхшамаяпти. Бу футбол, шундай бўлиб туради. Кетма-кет 3 ўйинда 3 тадан гол қўйиб юборяпмиз. Бунга ўзим ҳам тушунмаяпман. Бу жуда катта муаммо”, – деди Муҳаммадиев.

"Локомотив" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6