Янгиликлар / Суперлига

Бахтиёр Ашурматов: Ҳис-ҳаяжонга тўла ўйин бўлди

14.03.2020 19:28 | Суперлига

Coca-Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” (2:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйин охирига қадар ҳис-ҳаяжонга тўла бўлди. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйин намойиш этишди. Бош мураббий Улуғбек Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашар эди. Ўйиндан олдин шогирдларимга шуни бир неча бор таъкидладим.

Муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Ўйин учун «Сўғдиёна” футболчиларига ҳам раҳмат айтаман. Улуғбек Бақоев шогирдлари охирига қадар кураш олиб боришди”, - деди Ашурматов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди 

 

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6