Янгиликлар / Про-Лига

“Шердор” ва “Ифтихор” жамоаларига техник мағлубият ёзилди

12.06.2019 12:32 | Про-Лига

Бугун A Про-лига иштирокчи клублари 10-тур доирасидан ўрин олган баҳсларни ўтказишади.

Лекин шу кунга қадар ҳам ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, “Шердор” ҳамда “Ифтихор” жамоалари бадал пулини ҳамон тўлаб улгургани йўқ. Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клублар томонидан зарур ҳаракатлар амалга оширилмади. 

Шу сабабдан “Истиқлол” – “Шердор” учрашувида Самарқанд клубига техник мағлубият ёзилди. Шунингдек, “Оқ-тепа” – “Ифтихор” ўйинида Олтиариқ жамоасига техник мағлубият ёзилди. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6