Янгиликлар / Фото

Coca-Cola Суперлигаси. Сентябрь ойининг энг яхшилари ўз мукофотларини қабул қилиб олишди

20.10.2019 19:52 | Фото

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишди.

2019 йилги мавсумда ҳам мазкур анъанани давом эттирилмоқда. Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этмоқда. Artel  савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этиб келяпти.

 

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари қуйидагича: Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказди. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

 

Ортда қолган сентябрь ойида Coca-Cola Суперлигада 2 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

 

Жумладан, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе сўровнома натижасига кўра сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб опилди. Қайд этиш жоиз, грузиялик мутахассис август ойида ҳам мазкур нуфузли мукофотни қўлга киритган эди.

Сентябрь ойида «шерлар» муддатидан олдин Coca-ColaСуперлигаси ғолиблигини қўлга киритишди. Бунда Достонбек Ҳамдамовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Ўтган ой давомида Ҳамдамов иккита баҳсда майдонга тушиб, 2 та тўп киритишга эришди ва ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Кузнинг илк ойида «Навбаҳор» дарвозабони Ўткир Юсупов ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди ва сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони бўлди.

«Андижон» аъзоси Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг «Динамо» дарвозасига «қайчи» усулида киритган голи эса ортда қолган ойнинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.

Coca-ColaСуперлигаси 22-тур учрашувлари олдидан эса ой лауреатлари махсус статуэтка ва Artelсмартфонларини қабул қилиб олишди.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6