Янгиликлар / ПФЛ

“Раш Милк” ва “Ифтихор” футбол клубларининг лицензиялари қайтариб олинди

18.10.2019 11:17 | ПФЛ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан келишилган ўйинлар ҳамда тотализаторга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олган эди.

 

Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, “А” Про-лига иштирокчиси “Ифтихор” ҳамда “B” Про-лигада иштирок этиб келаётган “Раш Милк” футбол клубларининг келишилган ўйинларга алоқадор эканлиги, шунингдек Регламент талабларини қўпол равишда бузиб келаётгани аниқланди.

Шу сабабдан ЎФАнинг Интизом ва одоб-аҳлоқ (этика) ва Лицензиялаш қўмиталарининг қарорига асосланиб ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсумда “Раш Милк” футбол клубига Ўзбекистон чемпионатининг “В” Про-лигада, “Ифтихор” футбол клубига эса “А” Про-лигада иштирок этиш учун берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилди ва ушбу икки клуб мусобақалардан четлаштирилди. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6