Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

“Пахтакор” Садриддин Абдуллаев, Марат Бикмаев, Достон Ҳамдамов ва Санжар Қувватовни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди

26.01.2019 14:15 | Ҳалқаро майдон

Биласиз, Ўзбекистон вице-чемпиони “Пахтакор” ОЧЛ-2019 саралаши иккинчи ўтиш босқичи доирасида 12 февраль куни ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Саралаш баҳслари анча эрта бошлангани боисдан айни кунларда АГМК ва “Пахтакор” саралаш баҳсларида қатнашувчи ўйинчиларини расмий рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлади. Бугун “Пахтакор” жамоаси янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган яна бир қатор ўйинчиларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди.

Хусусан, ўтган мавсумни “Локомотив” таркибида ўтказган Марат Бикмаев ҳамда Садриддин Абдуллаев “Пахтакор” аъзосига айланишди. Шунингдек, Достон Ҳамдамов ва Санжар Қувватов ҳам “шерлар” аъзолари сифатида рўйхатга олинди. 

“Пахтакор” расмийлари ҳар тўртала футболчи билан ҳам тузилган шартномаларни тақдим қилди. ПФЛ эндиликда мазкур ўйинчилар рўйхатини Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида қатнашиши учун ОФКга тақдим қилади. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6