Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

“Real Madrid Foundation Clinic” мураббийлари Термиз шаҳрига ташриф буюришди

12.11.2018 13:53 | Ҳалқаро майдон

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан "Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан, жорий йилнинг июнь ойида Мадриднинг “Реал” жамоаси мутахассислари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентелар “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича юртимизга ташриф буюришган эди.

Йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида “Реал Мадрид” мураббийлари айни пайтда Термиз шаҳрига ташриф буюрдилар. Хавьер Вара ва Эктор Висентелар 12-13 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича ўзбекистонлик ёш футболчиларга тажриба машғулотларини олиб бормоқдалар. 

Куни кеча юртимизга етиб келган ушбу мутахассислар Сурхондарё, Бухоро, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам академия фалсафасини шакллантириш бўйича амалий дарс ва машғулотлар ўтказишади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6