Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" ҳақли равишда ғалаба қозонди

26.10.2019 19:46 | Ўзбекистон кубоги

“Пахтакор” ва АГМК (3:0) жамоалари ўртасидаги Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финал ўйинидан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

Финал орқали Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш ҳамда совринга эга чиқишни жуда ҳам хоҳлагандик. Шу боисдан ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Бироқ кераксиз жойда тўп йўқотилгани қимматга тушди. Футболчиларнинг даражаси бугун ўз сўзини айтди. Кўрган бўлсангиз, Черан бугун ажойиб ҳаракат қилди. Умуман олганда, "Пахтакор" ҳақли равишда Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлди. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ҳаёт эса давом этади. 

 

Футбол - жамоавий ўйин. Биринчи бўлимда ёмон ўйин кўрсатмадик. Симич иккита вазиятда, Суюнов ҳам кўплаб вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Иккинчи голга қадар яхши ўйнадик, бироқ пенальтидан киритилган голдан сўнг йигитларда иштиёқ тушиб кетди. Биринчи голдан кейин қулай имкониятларга эга бўлдик, аммо якунлай олмадик”, - деди мутахассис.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6