Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

26.10.2019 00:54 | Ўзбекистон кубоги

Бугун пойтахтимиздаги «Самарқанд дарвоза» савдо кўнгилочар масканида "Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Байрамона руҳда ўтган анжуманда ҳар икки жамоа футболчи ва мураббийлари, футбол жамоатчилиги ва вакиллари, ОАВ ходимлари ва кўплаб мухлислар иштирок этишди. Унинг дастлабки қисмида «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда жамоанинг етакчи футболчилари бўлган Егор Кримец, Игорь Сергеев, Одилжон Ҳамробеков ва Жалолиддин Машариповлар иштирок этиб, бўлажак баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Арвеладзе: Биринчи навбатда ташкилотчиларга футболга оид тадбир нафақат стадионда, балки шундай жойда ўтказилаётгани учун раҳмат айтаман. Биз ҳам омма олдига борамиз. Йигитларга ажойиб ўйин ва натижалар учун миннатдорчилик билдираман. Мухлисларга ҳам катта раҳмат. Ўтган йили ушбу рақибга финалда имкониятни бой бергандик. Биз ўйинга жиддий тайёрландик. Эртага ғалаба қозонишни истаймиз.

Эртага жамоа қандай ўйнайди?

Арвеладзе:  Бизсирларимизниочибўтирмаймиз. Сюрприз бўлсин. "Пахтакор" учун мос ҳужумкор футбол кўрсатишда давом этамиз.

Кубок финали охирги йилларда вилоятларда бўлганди. Бу йил унинг Тошкентда ўтказилиши қанчалик аҳамиятли?

Арвеладзе:  Яхши майдон ва шароит бўлса, қаерда ўйнашнинг катта фарқи йўқ. Чиройли футбол кўрсатишга шароит бўлса етарли. Ўйлашимча, эртага стадион тўлади, майдон яхши ҳолатда. Ташкилий ишлар юқори даражада адо этилади. Эртага мавсум давомида ўзини кўрсатган ва ҳозирда энг яхши ҳолатда бўлган футболчилар майдонга тушади. Ёшларга эса доим имконият берилади.

Сергеев:  Бундай одам кўп жойда ўзимни бироз йўқотиб қўйишим мумкин. Мухлисларимизга мени руҳан қўллаб туришганига раҳмат дейман. Бир йил олдин финалда ютқазгандик. Бу жуда аламли бўлганди. Эртага кескин ўйин кечади ва насиб қилса, биз реванш оламиз

Машарипов:  Ассалому алайкум! Ўйинларимизни кўриб, қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик айтаман. Эртага стадионга келинглар, биз Чемпионлар Лигасида бўлганидек чиройли футбол кўрсатишга уринамиз. Олдимизга ҳар уч мусобақада ғолиб чиқиш мақсадини қўйганмиз. Бунинг учун ҳаракат қиламиз.

Ҳамробеков:  Финални мухлислар сингари биз ҳам кутяпмиз. Эртага мухлислардан стадионга келишни сўраб қоламан. Биз чиройли футбол намойиш қилишга интиламиз.

2015 йилЎзбекистонКубогини "Насаф"даЭркинБойдуллаевбиланбиргақўлгакиритгансиз. Эртага унга қарши ўйнайсиз. Бунга қандай фикр билдирасиз?

Ҳамробеков: Ёшлигимиздан бизга кўп нарсаларни ўргатган. Аммо эртага биз рақибмиз. Ҳакам ҳуштаги чалиниши билан рақибларга айланамиз. Ўйингача ва ўйиндан кейин ака-укалик давом этади.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида эса АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоанинг етакчи футболчилари бўлган Элгужа Григалашвили, Шаҳзодбек Нурматов, Акмал Шораҳмедов ва Владислав Касмининлар иштирок этишди.

Қосимов: Финал биз учун ҳам, "Пахтакор" учун ҳам муҳим ўйин. Эртага қизиқарли  баҳс бўлади деб ўйлайман. Финал бир ўйиндан иборат ва футболчиларда доим ҳам финалга чиқиш ва унда ўйнаш имконияти туғилавермайди. Қўшимчасига кубок ғолиби жамоамизга ОЧЛ учун йўлланма тақдим қилади.  Шу боисдан ҳам мазкур беллашувга алоҳида тайёргарлик кўрдик. Куни кеча клуб бош ҳомийси Олмалиқ Кон Металлургия Комбинати 70 йиллик юбилейи нишонланди. Фурсатдан фойдаланиб комбинатнинг барча ишчи-ходимлар ҳамда раҳбариятни ушбу қутлуғ сана билан табриклайман. Авваламбор барчаси яратгандан, эртага Худо хоҳласа ғалаба қозонишга ва кубокни Олмалиқ аҳлига совға қилишга ҳаракат қиламиз.

Зафар Полвонов жароҳати боис ўйинларни ўтказиб юбормоқда. Афсуски эртанги баҳсда ҳам Зафар жамоага ёрдам беролмайди. Ўтган йили Полвонов финалда ўйнаган ва кубокни боши узра баланд кўтарган. Футболда, айниқса финалда ҳар қандай нарса руй бериши мумкин. Шу боис биз ушбу жиҳатларни инобатга олиб машғулотларда пенальтилар серияси бўйича ҳам шуғулландик.

Владислав Касминин: Пахтакор" кучли жамоа. Эртанги рақиб жорий мавсумни аъло даражада ўтказмоқда. Аммо футболда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Эртага максимал ҳаракат қилишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

Элгужа Григалашвили: Ассалому алайкум! (ўзбек тилида) Эртага қийин тўқнашув бўлади. "Пахтакор" жуда яхши жамоа. Умид қиламизки, барчаси биз учун яхши тугайди.

Акмал Шораҳмедов: Менимча, эртага қизиқ ўйин бўлади. Сабаби, "Пахтакор" ўтган йил финалдаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилади. Гарчи чемпионатда пастроқ ўринда бўлсак ҳам кубок учун бор кучимизни бериб ўйнаймиз. Стадионга келадиган мухлисларни қизғин баҳс кутмоқда. Кучли жамоа ғолиб бўлсин.

Шаҳзодбек Нурматов: Бизни оғир баҳс кутиб турганлиги билган ҳолда шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Муҳими, ғалаба қозонишимизга ишонамиз.

Тадбир сўнггида мухлислар ўз суюкли қаҳрамонлари билан суратга тушиб, мураббий ва футболчилардан дастхат олишга муваффақ бўлишди.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6