Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани мухлислар қаршисида — “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади

22.10.2019 21:25 | Ўзбекистон кубоги

Профессионал футбол лигаси Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финалини юқори савияда ташкил этиш йўлида “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришди. Унга кўра, финал олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент марказида жойлашган “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади.

 

Режага кўра, Шота Арвеладзе ҳам, Миржалол Қосимов ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга.

 

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги ғолибига топшириладиган янги соврин ҳам шу куни “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин.

 

“Пахтакор” ва АГМК клублари мухлислари ўз суюкли футболчиларидан дастхат олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкониятга эга бўлишлари мумкин.

Маълумот учун, “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказидаги тадбир 25 октябрь — жума куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6