Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финалига “Локомотив” стадиони мезбонлик қилади

14.10.2019 12:33 | Ўзбекистон кубоги

2019 йилги Coca-Cola Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви 26 октябрь санасида бўлиб ўтади.

26 сентябрь куни бўлиб ўтган ярим финал учрашувлари натижасига кўра АГМК ҳамда “Пахтакор” клублари финал чиптасига эга чиқишганди. Мазкур клублар бир йил аввал ҳам ҳал қилувчи ўйинда иштирок этган бўлиб, якунда АГМК ўз тарихида илк бор кубок соҳибига айланганди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубок финалини юқорида савияда ташкил этиш мақсадида, шунингдек, ҳар икки жамоа мухлисларида финал ўйинини бевосита стадионидан томоша қилиш учун имконият кўпроқ бўлишини инобатга олиб, финал беллашувини “Локомотив” стадионида ўтказиш вариантида тўхталди. Учрашув 17:00 да старт олади.

Финал ўйини олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда клубларнинг етакчи футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Ўйинолди тадбирлар манзили яқин кунлар ичида эълон қилинади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6