Янгиликлар / Клублар

Аббос Ғуломов: Футбол тўхтаса, ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлар экан

13.04.2020 15:32 | Клублар

Хабарингиз бор, айни вақтда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барчамиздан  уйда қолиш талаб қилинмоқда. Натижада, барча мамлакатларда футбол учрашувлари ўтказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда?  Бугун бу ҳақда “Навбаҳор”нинг ёш, иқтидорли футболчиларидан бири Аббос Ғуломов билан суҳбатлашдик.

“Карантинни барча қатори мен ҳам оилам билан бирга ўтказяпман. Мураббийларимиз спорт формасини юқори ушлаб туриш учун керакли тавсиялар беришган. Айнан ушбу тавсиялар асосида якка тартибда шуғулланяпман. Албатта, якка тартибдаги машғулотнинг жамоавий машғулотдан фарқи бўлади. Шунга қарамасдан, имкон қадар спорт формамни юқори даражада сақлаб қолишга ҳаракат қиляпман.

 

Тўғриси, футболни соғиндим. Футбол тўхтаса, ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлар экан. Намангандаги ажойиб футбол атмосферасини барча яхши билади. Ўйлайманки, карантин қоидаларига қатъий риоя қилсак, тезроқ яна ўша атмосферани кўришимиз мумкин бўлади”, – деди Ғуломов.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6