Янгиликлар / Клублар

Дилшод Жўраев: Мақсадимиз кучли учликка кириш

12.04.2020 14:06 | Клублар

Хабарингиз бор, айни вақтда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барчамиздан  уйда қолиш талаб қилинмоқда. Натижада, барча мамлакатларда футбол учрашувлари ўтказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда? Мавсум қай тарзда бошланди? Бугун бу ҳақда АГМК жамоасининг етакчи футболчиларидан бири – Дилшод Жўраев билан суҳбатлашдик.

“Ҳукумат киритган қоидаларга риоя эган ҳолда карантинни оила даврасида ўтказмоқдаман. Фарзанандларим билан турли қизиқарли ўйинлар ўйнаб, вақтни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман.

Спорт билан шуғулланиш учун уйда етарли шароитлар мавжуд  ва мураббийлар берган кўрсатмалар асосида машғулотларни давом эттиряпман. Спортчи учун вазнни меъёрда сақлаб туриш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, тўғри овқатланиш қоидаларига қатъий риоя этиш лозим.

 

Фикримча, жамоамиз мавсумни яхши бошлади. Ортда қолган 3 тур давомида мағлубиятга учрамадик. АГМК Coca-Cola Суперлигасида кучли учликка киришни ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган”, – деди Жўраев.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Элгужа Григалашвили 7
8 Зохид Абдуллаев 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6